КАТТА ВА ГИГАНТ ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ ВЕНТРАЛ ЧУРРАЛАРДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ПРОТЕЗ ГЕРНИОПЛАСТИКАСИНИНГ КЛИНИК САМАРАДОРЛИГИ
ДУСИЯРОВ Мухаммад Мукумбаевич · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026
Резюме. Операциядан кейинги катта ва гигант вентрал чурраларни жарроҳлик йўли билан даволаш абдоминал хирургиянинг мураккаб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Тадқиқотнинг мақсади тўрсимон протез дупликатурасини шакллантиришга асосланган такомиллаштирилган таранглашмаган герниопластика усулининг клиник самарадорлигини баҳолашдан иборат. Тадқиқотга 2016–2025 йилларда операциядан кейинги вентрал чурра билан даволанган 374 нафар бемор киритилди. Асосий гуруҳдаги 192 нафар беморда sublay ва onlay позицияларида жойлаштирилган икки қаватли тўрсимон протездан фойдаланилди, таққослаш гуруҳидаги 182 нафар беморда анъанавий очиқ протез герниопластикаси бажарилди. Гуруҳлар ёш, жинс, тана вазни индекси ва чурра нуқсонининг хусусиятлари бўйича таққосланадиган бўлди. Такомиллаштирилган усул қўлланилганда операциядан кейинги маҳаллий асоратлар частотаси 24,7% дан 13,5% гача, клиник аҳамиятли серомалар 12,1% дан 6,3% гача, жарроҳлик соҳаси инфекциялари 7,1% дан 3,1% гача камайди. 36 ойлик кузатувда чурра рецидиви асосий гуруҳда 4,0%, таққослаш гуруҳида 12,6% ни ташкил этди. Олинган натижалар катта ва гигант операциядан кейинги вентрал чурраларда протез дупликатурасидан фойдаланиш қорин олд девори реконструкциясининг барқарорлигини ошириш ва даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаш имконини беришини кўрсатди. Калит сўзлар: операциядан кейинги вентрал чурра, протез герниопластикаси, тўрсимон протез, дупликатура, sublay, onlay, жароҳат асоратлари, рецидив.
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.22964684