ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ ВЕНТРАЛ ЧУРРАЛАРДА ПРОТЕЗ ГЕРНИОПЛАСТИКАСИДАН СЎНГ ҚОРИН ОЛД ДЕВОРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ТИКЛАНИШИ ВА ҲАЁТ СИФАТИ

ДУСИЯРОВ Мухаммад Мукумбаевич · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Резюме. Операциядан кейинги вентрал чурраларни жарроҳлик даволашнинг самарадорлиги фақат чурра рецидиви ва жароҳат асоратлари билан эмас, балки қорин олд деворининг функционал ҳолати ҳамда беморларнинг ҳаёт сифати билан ҳам белгиланади. Тадқиқотнинг мақсади тўрсимон протез дупликатурасини шакллантириш билан такомиллаштирилган герниопластикадан сўнг қорин олд девори мушакларининг функционал тикланиши, ташқи нафас функцияси ва ҳаёт сифати динамикасини баҳолашдан иборат. Умумий клиник танланма 374 нафар бемордан иборат бўлиб, асосий гуруҳда 192 нафар, таққослаш гуруҳида 182 нафар бемор бўлган. Қорин олд девори мушакларининг ультратовуш ва электромиографик текшируви 120 нафар беморда бажарилди. Ташқи нафас функцияси спирометрия орқали, ҳаёт сифати эса EuraHS-QoL сўровномаси асосида динамикада баҳоланди. 12 ойдан сўнг асосий гуруҳда қорин мушакларининг қисқарувчанлик кўрсаткичлари ва биоэлектрик фаоллиги таққослаш гуруҳига нисбатан юқорироқ бўлди. Эрта операциядан кейинги даврда вақтинчалик пасайган ташқи нафас кўрсаткичлари кейинчалик тикланиб, 1 ойда операциядан олдинги даражага яқинлашди. EuraHS-QoL бўйича оғриқ, жисмоний фаолликнинг чекланиши ва косметик ноқулайлик кўрсаткичлари 6–24 ой давомида сезиларли яхшиланди. Такомиллаштирилган реконструкция қорин олд деворининг анатомик яхлитлигини тиклаш билан бир қаторда унинг функционал ҳолати ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Калит сўзлар: вентрал чурра, протез герниопластикаси, қорин олд девори, электромиография, ультратовуш текшируви, спирометрия, EuraHS-QoL, ҳаёт сифати, функционал тикланиш.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.22980587

Authors