КАТТА ВА ГИГАНТ ВЕНТРАЛ ЧУРРАЛАРДА КТ-ГЕРНИОАБДОМИНОМЕТРИЯ ВА ҚОРИН ИЧИ БОСИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИ АСОСИДА ЖАРРОҲЛИК ТАКТИКАСИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
ДУСИЯРОВ Мухаммад Мукумбаевич · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026
Резюме. Катта ва гигант операциядан кейинги вентрал чурраларда чурра таркибини қорин бўшлиғига қайтариш қорин ичи босимининг ошиши ва кардиореспиратор бузилишлар хавфи билан кечиши мумкин. Тадқиқотнинг мақсади компьютер томографик герниоабдоминометрия ва қорин ичи босими кўрсаткичларининг операцияни режалаштириш ҳамда протез герниопластикаси натижаларини прогнозлашдаги аҳамиятини баҳолашдан иборат. Умумий 374 нафар бемордан 146 нафарида компьютер томографияси асосида чурра нуқсони, чурра халтаси ва қорин бўшлиғи ҳажмлари, Tanaka ва Sabbagh индекслари баҳоланди. 92 нафар беморда доменни йўқотиш белгилари аниқланди. Асосий гуруҳда Tanaka индекси 0,286±0,051, таққослаш гуруҳида 0,281±0,048; Sabbagh индекси мос равишда 0,222±0,037 ва 0,219±0,036 ни ташкил этди. Операциядан кейин қорин ичи босимининг энг юқори кўтарилиши дастлабки 6–24 соатда кузатилди. Дупликатурали реконструкцияда қорин ичи гипертензиясининг клиник аҳамиятли даражалари камроқ қайд этилди. КТ-волюметрияни қорин ичи босимининг динамик мониторинги билан биргаликда қўллаш катта вентрал чурраларда жарроҳлик тактикасини индивидуаллаштириш ва қорин ичи гипертензияси хавфини эрта аниқлаш имконини берди. Калит сўзлар: вентрал чурра, КТ-герниоабдоминометрия, доменни йўқотиш, Tanaka индекси, Sabbagh индекси, қорин ичи босими, қорин ичи гипертензияси, протез герниопластикаси.
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.22980317