ЧАНОҚ-СОН БЎҒИМИНИНГ ТОТАЛ ЭНДОПРОТЕЗЛАШДАН КЕЙИНГИ БЕМОРЛАРДА ТИКЛАНИШ ДАВРИНИНГ КЛИНИК-ФУНКЦИОНАЛ САМАРАДОРЛИГИ
Тиляков Х. А. · Журнал гуманитарных и естественных наук · 2025
Чаноқ-сон бўғимини алмаштириш операцияси оғриқ синдромини бартараф этиш ва чаноқ-сон буғимидаги дегенератив ўзгаришлар ёки травматик зарарланишлари бўлган беморларда ҳаракатчанликни тиклаш учун қўлланиладиган энг кенг тарқалган ва самарали усуллардан бири ҳисобланади. Операциянинг ўзи муҳим бўлса-да, муваффақиятли функционал тикланишга эришишда асосий рольни тўғри ташкил этилган реабилитация жараёни ўйнайди. Тақдим этилган тадқиқотда чаноқ-сон буғимининг тотал эндопротезлаш амалиётини бошдан ўтказган 125 бемор маълумотлари таҳлил қилинди. Реабилитациянинг мақсадлари ва босқичлари, шу жумладан мушак кучини, маҳоратини, ҳаракатлар доирасини ва мустақил фаоллик қобилиятини тиклашга алоҳида эътибор қаратилиши кўриб чиқилди. Мушакларни мустаҳкамлаш, мувозанатни яхшилаш ва чидамлиликни оширишга қаратилган машқ усуллари ҳамда жарроҳликдан кейинги асоратларни олдини олиш чоралари муҳокама қилинди. Эрта реабилитацияни бошлаш, тиббий ходимлар билан фаол ҳамкорлик қилиш ва индивидуал тавсияларга риоя қилишнинг аҳамияти таъкидланди. Олинган натижалар чаноқ-сон бўғимининг тотал эндопротезлашдан кейинги беморларнинг ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшиланишига олиб келадиган босқичма-босқич реабилитация дастури самарадорлигини тасдиқлайди.
Cited by 0 works.