КАФТ СУЯКЛАРИ СИНИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ТРАВМАЛАРНИНГ УЗОҚ ОҚИБАТЛИ АСОРАТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА АМАЛИЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

Сайит Индиаминович Индиаминов, Шопулатов И. Б. · Журнал гуманитарных и естественных наук · 2024

Мақолада кафт суяклари жароҳатланишлари билан даволанишда бўлган беморларда кузатиладиган яқин ва узоқ оқибатли асоратларни ва уларнинг реабилитация муддатини аниқлаш орқали шикаст оғирлик даражасини баҳолаш мақсадида ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази амбулатор даволанган 14 ёшдан 74 ёшгача бўлган 218 нафар беморлар текширув ва даволаш натижалари таҳлил қилинган. Қайд этилганки, кафт суякларида қуйида келтирилган синишлар оқибатида умумий меҳнат қобилиятининг 10%дан 25%гача миқдорда турғун йўқотилишига олиб келадиган, бармоқлар контрактураси кўринишидаги асоратлар, асосан субкапитал, парчаланган ва кўндаланг синишларда намоён бўлган. Бундай ҳолларда соғлиқнинг бузилиш давомийлиги 3-3,5 ойни, асоратланмаган бошқа синишларда эса 4-6 ҳафтани ташкил этган. Шунга кўра, кафт суякларининг барча турдаги синишларининг узоқ оқибатини кутмаган ҳолда, шикаст оғирлик даражасини баҳолаш мумкинлиги кўрсатилган.

Cited by 0 works.

Authors