ПАЛЕОГЕН ЁТҚИЗИҚЛАРИ ҲОСИЛ БЎЛИШИДАГИ ФАЦИАЛ-ПАЛЕОГЕОГРАФИК ШАРОИТЛАР

Шамситдинов Р.А., Элмуродов О.Ф., A.V. Kurbonov · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2026

Мақолада Палеоген даврида Қизилқум ва Нурота атрофи ҳудудларида чўкинди жинсларнинг шаклланишига таъсир этган фациал-палеогеографик омиллар таҳлил қилинган. Чўкинди тўпланишида ҳавза муҳити, гидродинамик ва гидрокимёвий режим, ҳавза чуқурлиги, иқлим, ювилиш манбалари, рельеф ва тектоник шароитларнинг ўзаро таъсири кўриб чиқилган. Палеоцендан эоцен охиригача денгиз трансгрессияси ва регрессияси, лагуна ҳамда саёз денгиз муҳитларининг алмашиниши, соҳилбўйи ва марказий тиниш фацияларининг ривожланиши ёритилган. Шунингдек, механик, физик-кимёвий, биокимёвий ва кимёвий дифференциация жараёнларининг кварц қумлари, бентонит, мергел ва доломитли жинсларнинг ҳосил бўлишидаги аҳамияти асосланган.

Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.23109059

Authors