ЁРҒОҚ ВА УНИ ИЧКИ ТУЗИЛМАЛАРИ ЖАРОҲАТЛАРИНИ СУД ТИББИЙ БАҲОЛАШ
Сайит Индиаминович Индиаминов, Санжар Норбутаевич Мавлянов · Медицинский журнал молодых ученых · 2025
Мақола ўтмас жисмларнинг механик таъсирлари натижасида ёрғоқ ва уни ички тузилмалари (мояк ва бошқа) жароҳатланган 65 эркакда кузатилган клиник холатлар мухокамасига бағишланган. Мухокамада ёрғоқ ва уни ички тузилмаларида кузатилган жароҳатларнинг оғирлик даражасини суд тиббий малакалашда амал қилиниши керак бўлган тиббий мезонлар хақида сўз юритилган. Шунингдек, ўтмас жисмларнинг механик таъсирларидан ёрғоқ ва унинг ички тузилмаларининг жароҳатларини шаклланиш механизмида ўтмас жисмларнинг маҳаллий таъсири, шу соханинг ўтмас жисмларга урилиши ёки генитал соханинг қисилиши кабилар асосий омил эканлиги таъкидланган.
Cited by 0 works.