ХОРИОАМНИОНИТ БИЛАН АСОРАТЛАНГАН ҲОМИЛАДОРЛАРНИ БАШОРАТЛАШНИНГ ДИАГНОСТИК УСУЛЛАРИ
Тошева Ирода Исроиловна · Ta lim innovatsiyasi va integratsiyasi · 2024
Мақсад: қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ва хориоамнионит билан асоратланган ҳомиладорларни шикоятларини, акушерлик, гинекологик, соматик анамнезини ҳамда перинатал натижаларни ўрганиш. Материал ва усуллар: Бухоро вилоят перинатал марказ ва шаҳар туғруқ комплексидан йиғилган қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган ва хориоамнионит билан асоратланган ҳомиладорлик муддати 37-42 ҳафталикгача бўлган ҳомиладорларни аниқлаш ва баҳолаш. Натижалар: қоғоноқ суви туғруқдан олдин кетган 149 нафар ҳомиладорлар, улардан 39 нафари хориоамнионит билан асоратланган ва туғруқ жараёни физиологик кечган 30 нафар ҳомиладорларнинг шикоятлари, акушерлик, гинекологик, соматик анамнези ва перинатал натижалари ўрганилди. Хулосалар: тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, хориоамнионит клиник жиҳатдан қуйидаги белгилар билан намоён бўлган, хусусан: 15 (38,5%) нафар аёлда бадбўй ҳидли вагинал ажралмалар, 24 нафар аёлда (61,5%) тана ҳароратининг 38-39°C гача кўтарилиши, шундан 9 нафарида тана ҳароратининг 39°C дан юқори кўтарилиши ва 15 нафарида эса тана ҳарорати 38°C гача бўлганлиги, тана ҳароратининг кўтарилиши билан барча аёлларда тахикардия кузатилганлиги аниқланди.
Cited by 0 works.