АВТОМОБИЛ ТРАВМАСИ ОҚИБАТИДА ТУРЛИ ДАРАЖАЛИ ЖАРОХАТ ОЛГАН БЕМОР БОЛАЛАРДА БОШ – МИЯ ТУЗИЛМАЛАРИ ЖАРОХАТЛАНИШЛАРИНИНГ ЎЗИГА ҲОС ЖИҲАТЛАРИ

Абдурасулов Ж.К. Сағдуллаев Н.Н., Индиаминов С.И., Суюнова С.А et al. · ОСНОВЫ МЕДИЦИНЫ · 2026

Тадқиқотда йўл – транспорт ҳалокатларида автомобиль салон ичида жароҳатланган 53 нафар болаларнинг биологик ёш тоифалари кесимида мувофиқ бош тузилмалари жарохатланишларининг табиати, кечув жихатлари ва оқибатлари ўрганилган. Жарохат олган болалар орасида ўсмирлик ёшидаги (47,2%) ва иккинчи болалик ёшидаги (26,4%) болалар, сўнгра ўспиринлик ёшидаги болалар (13,2%) кўпни ташкил этган. Жароҳатланиш тафсилоти ва механизми ўхшаш бўлсада, болаларда бош тузилмалари жарохатланишларининг табиати, кўлами ва морфофункционал жихатлари жабрланган болаларнинг биологик ёши даражасига боғлиқлиги аниқланган.

Cited by 0 works.

Authors