КЕРАТОКОНУС КАСАЛЛИГИДА СТРОМАЛ ЧЎНТАККА ИМПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН ШОХ ПАРДА АЛЛОГРАФТЛАРИНИ ДЕГИДРАТАЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Хаджимухамедов Б.Б., Абдуллаев Э.Э., Бахритдинова Ф.А., Максудова З.Р., Назирова С.Х., Хаджимухамедова З.Б. · ОСНОВЫ МЕДИЦИНЫ · 2026
Ушбу мақоланинг мақсади индуцирланган кератоконус модели шароитида интрастромал имплантация учун мўлжалланган шох парда аллографтларининг назорат қилинадиган пассив дегидратация жараёнини баҳолашдир. Бизнинг тадқиқотда 8 та инсон донор шох пардаси олинган, ва фемтосекунд лазер ёрдамида аллографтлар кесилиб тайёрланган, ва иррадиация қилинган. Аллографтлар 24–25 °C ҳароратда 60 дақиқа давомида пассив дегидратация қилинди ва ҳар 10 дақиқада ОКТ ёрдамида қалинлиги баҳоланди. Дастлабки ўртача қалинлик 620 ± 10 мкм дан 60 дақиқадан сўнг 230 ± 12 мкм гача камайди, мутлақ камайиш 390 мкм, нисбий камайиш 62,9% ни ташкил этди. Дегидратация жараёнида стромал ламеллалар зичлашиши ва тўқиманинг оптик зичлиги ортиши кузатилди. Олинган натижалар пассив дегидратация аллографтларнинг манипуляция қилиш ва интрастромал имплантация учун қулайлигини оширишини кўрсатди.
Cited by 0 works.