ИККИЛАМЧИ ЎТКИР ПЕРИТОНИТДА РЕГИОНАР ЛИМФА ТУГУНЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ
Эшбаев Э. А., А.Қ.Хайдаров · JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH · 2025
Ўткир иккиламчи перитонит 18-45 ёшлилар мезентериал лимфа тугунларидаги морфологик ўзгаришларнинг асосий субстратлари бу перитонитнинг илк 1-3 суткаларида лимфа тугунларнинг морфофункционал майдонларининг бўшаб қолиши хисобланади. Лимфа тугунларининг пўстлоқ ва мағиз қаватларида оралиқ шишлар, хар хил парчаланган хужайра фрагментлари, дағал коллоид кўринишдаги суюқликлар, макрофаглар, кам сонли нейтрофилларни бўлиши, лимфаденит манзарасини юзага келиши билан давом этганлиги аниқланади. Шу билан бирга, морфологик жихатларининг ўзига хослиги, лимфа тугунларининг субкапсуляр ва мағиз қавати ретикуляр толаларида йирик тугалланмган фагоцитоз жараёни давом этаётган макрофгалар аниқланади. Айнан, бу макрофаглар лимфа тугуни мағиз қавати жойлашган интердигитирловчи хужайралар томонидан адгезияланган кўринишда бўлиши аниқланади.
Cited by 0 works. Open-access PDF