ИНСУЛЬТ КАСАЛЛИГИ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАР РЕАБИЛИТАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Исломбек ҚОСИМОВ, МАХМУДОВ Сардор Мамашарифович · Journal of Research and Development · 2024
Тиббий реабилитация – беморларга касаллик туфайли фаолияти чегараланган ёки йўқотганлигини тиклаш ёки касалланган соҳадаги авж олаётган жараённинг олдини олишга қаратиладиган чора-тадбирлар мажмуасидир. Ушбу мақолада инсульт касаллиги билан оғриган беморларда вужудга келиши мумкин бўлган асоратлар, уларни олдини олиш ва тишлашга йўналтирилган реабилитация усуллари тахлил қилинган. Инсультдан кейинги тикланиш мақсад ва вазифаси 4 та босқичга бўлинади - ўткир босқич; эрта тикланиш босқичи; кечки тикланиш босқичи; резидуал босқич. Касалликдан кейин кўп тарқалган асоратлар - нутқни бузилишидир. унда реабилитацион муолажани асосий усули сифатида психо-коррекцион машқлардан фойдаланилади. Реабилитацияни кинезотерапия, физиотерапия усуллари беморлар учун жисмоний юкламалидир, бу усулларни қўллаганда албатта бемор анамнези ва олган муолажаларини чуқур ўрганиш зарур. Беморларда оғир артрит, артрозлар, кичик тос органларидаги ўзгаришларда чегараланган жисмоний реабилитация қўлланилади.
Cited by 0 works. Open-access PDF