БАРИАТРИК ЖАРРОҲЛИКДА РЕЗЕКЦИЯ ТУРИНИ ТАНЛАШДА МОРФОФУНКЦИОНАЛ БЕЛГИЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Фаррух Акбаров, Носиржон Маҳкамов, Фаррух Акбаров et al. · Современная наука и исследования · 2025
Семизлик дунёда кенг тарқалган метаболик касаллик бўлиб, турли асоратлар, жумладан, қандли диабет, гипертония, юрак-қон томир хасталиклари ва безовта ҳаёт сифати билан боғлиқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили семизлик билан боғлиқ муаммолар ортиб бормоқда. Бариатрик жарроҳлик – узоқ муддатли ва самарали даволаш усули сифатида тан олинган. Бироқ, операция турини тўғри танлаш, унинг натижадорлигини аниқлашда ҳалигача умумлаштирилган ёндашувлар ҳукмрон бўлиб келмоқда. Беморнинг ошқозон тўқималаридаги морфологик ва функционал ўзгаришларни ҳисобга олмасдан амалга оширилган амалиёт баъзи ҳолларда кутилган натижани бермайди.
Cited by 0 works. Open-access PDF