СПОРТЧИЛАРНИ КАРДИОРЕСПИРАТОР ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИ ХУСУСИЯТЛАРИ
МАХМУДОВ Сардор Мамашарифович · Journal of Experimental Studies · 2024
Мақолада Самарқанд Давлат тиббиёт университет спорт билан шуғулланадиган ва шуғулланмайдиган талаба йигитларининг юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларини ўрганиш натижалари келтирилган. Қиёсий таҳлил ўрганилаётган кўрсаткичларда сезиларли фарқларни аниқлади. Тадқиқот давомида спорт билан шуғулланувчиларда қон айланиш ва нафас олиш тизимлари жисмоний зўриқишларга яхшироқ мослашгани аниқланди. Сузувчиларнинг функционал ҳолати юрак уриши, ўпка ҳажми, кислород истеъмоли ва бошқа кўрсаткичлар билан боғлиқ. Машғулотлар ва турли хил юкламалар таъсирида сузувчиларда ушбу кўрсаткичларни ўзгаришини кузатиши мумкин. Масалан, уларнинг юрак уриши яхшиланиши, ўпка ҳажми ошиши мумкин, бу сузувчиларга кўпроқ кислород олиш имконини беради ва шунинг учун уларнинг чидамлилиги ва жисмоний фаолиятни бажариш қобилиятини яхшилайди. 15-16 ёшдаги сузувчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолати кўрсаткичларининг ўзгариши динамикаси индивидуал хусусиятларга ва машғулотларнинг мунтазамлигига боғлиқ. Бироқ, тизимли машғулотлар ва тўғри машқлар дастури билан сузувчилар сезиларли ютуқларга еришишлари ва жисмоний ва функционал кўрсаткичларини яхшилашлари мумкин.
Cited by 0 works. Open-access PDF