БАРИАТРИК РЕЗЕКЦИЯ ТУРЛАРИНИ ТАНЛАШДА ОШҚОЗОН ДЕВОРИ ТУЗИЛИШИ ВА ФУНКЦИЯСИНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК БАҲОСИ
Фаррух Акбаров, Носиржон Маҳкамов, Фаррух Акбаров et al. · Современная наука и исследования · 2025
Операциядан сўнг кузатиладиган асоратлар, метаболик ўзгаришлар ва озиш динамикаси кўп жиҳатдан ошқозон тўқималарининг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Ҳозирги вақтгача резекция турини танлашда асосан клиник кўрсаткичлар ва тана массаси индексига асосланилади, лекин морфофункционал кўрсаткичларни ҳисобга олиш амалиёти етарлича йўлга қўйилмаган. Патоморфологик таҳлиллар резекция учун танланган зонадаги тўқималардаги ўзгаришлар — яллиғланиш, гиперплазия, атрофия ёки фиброз — резекция ҳажми ва турини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқда. Шу боисдан ушбу масалани илмий асосда ўрганиш амалиёт учун долзарбдир.
Cited by 0 works. Open-access PDF