МЕТАБОЛИК СИНДРОМ ШАРОИТИДА ОШҚОЗОН ШИЛЛИҚ ҚАВАТИНИНГ НЕЙРОИММУН ПАТОЛОГИЯСИ: ЯНГИ ИММУНОГИСТОХИМИК КЎРСАТКИЧЛАР

Муродов Фаёзиддин Баходирович, Носиржон Маҳкамов, Муродов Фаёзиддин Баходирович et al. · Современная наука и исследования · 2025

Метаболик синдром организмда бир вақтнинг ўзида бир қатор метаболик ва эндокрин бузилишлар юзага келиши билан характерланадиган клиник синдром ҳисобланади. Ушбу ҳолат организмда хроник яллиғланиш жараёнларини фаоллаштиради ва ошқозон-ичак тракти тўқималарида нейроиммун механизмларнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Ошқозон шиллиқ қавати турли ҳужайраларни ўз ичига олади, жумладан эпителиал ҳужайралар, миофибробластлар ва нерв элементлари, уларнинг ўзаро алоқаси нормал тўқимавий барқарорлик ва муомала функцияси учун муҳимдир. Метаболик синдром шароитида хроник оксидатив стресс, инсулин резистентлиги ва дислипидемия ушбу ҳужайралар орасидаги сигнализацияни бузади. Бу эса ошқозон тўқимасида ремоделланиш, яллиғланиш ва нейроиммун дисбалансга олиб келади. Шу боис, ошқозон нейроиммун тузилмаларидаги ўзгаришларни янги иммуногистохимик кўрсаткичлар орқали ўрганиш муҳим илмий аҳамиятга эга.

Cited by 0 works. Open-access PDF

Authors