СПОРТ ТРАВМАЛАРИДАН КЕЙИН ТИЗЗА БЎҒИМИ МЕНИСКЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ҚАЙТА ҚУРИЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Нодиржон Ёдгоров, Носиржон Маҳкамов, Нодиржон Ёдгоров et al. · Современная наука и исследования · 2025

Тизза бўғими спорт жараёнларида энг кўп шикастланувчи бўғимлардан бири бўлиб, унинг асосий стабилизатор тузилмалари — менисклар — юқори механик кучланишларга дуч келади. Мениcкларнинг спорт травмалари ортидан шикастланиши кўп ҳолларда клиник ва морфологик асоратларга сабаб бўлади. Мениcк тўқимасида кечадиган қайта қурилиш жараёнлари кейинчалик посттравматик артроз ва функционал чекланишларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли спорт травмалари ортидан менискларда кечадиган морфологик ўзгаришларни чуқур ўрганиш жуда муҳимдир.

Cited by 0 works. Open-access PDF

Authors