СПОРТЧИ-ВЕЛОСИПЕДЧИЛАРНИ АНТРОПОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ БАҲОЛАШ
МАХМУДОВ Сардор Мамашарифович, Исломбек ҚОСИМОВ · Journal of Experimental Studies · 2024
Мақолада велоспорт билан шуғулланувчи спортчиларнинг антропометрик ўлчовлари келтирилган ва уларни спорт натижаларга таъсири ўрганилган. Жисмоний ривожланганликни баҳолашда асосийси тана оғирлиги компонентлари мутаносиблиги ҳисобланади. Спортчи-велосипедчилар, шу спорт турига мос бўлган жисмоний юкламалар ва эхтимол нотўғри овқатланиш билан боғлиқ ўзига хос антропометрик кўрсаткичларга эгадирлар. Тана баландлиги ва оғирлиги, кўкрак айланаси сингари асосий антропометрик кўрсаткичлар ўзгариши, ташқи ва ички ҳарактерга эга бўлган ноқулай омиллар таъсири жканлигидан далолат беради. Велоспорт юқори тезлик, ўзига хос чидамлилик, мослашувчанлик, харакатчанлик ва бошқа фазилатларни талаб қиладиган циклик спорт тури эканлигини ҳисобга олсак, тана узунлиги ва вазни спортчининг истиқболи ва муваффақиятини ишончли прогнозловчи кўрсаткичлари бўлиб хизмат қилади.
Cited by 0 works. Open-access PDF