СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШДА ЗАМОНАВИЙ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Баходир Абдусаломович Бегалов, Ш.У. Джанадилов, А.Б. Абдусаломов · International Journal of Economics and Innovative Technologies · 2026
Мақолада статистик маълумотларни қайта ишлаш жараёнларида замонавий маълумотлар базасини бошқариш тизимларидан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Бундан мақсад катта ҳажмдаги статистик маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишда марказлаштирилган ҳамда тақсимланган маълумотлар базаси архитектураларининг самарадорлигини баҳолашдан иборат. Тадқиқотда тизимли таҳлил, таққослаш ва абстракт-мантиқий умумлаштириш усуллари қўлланилди. Натижалар шуни кўрсатадики, замонавий МББТлардан фойдаланиш маълумотларни қайта ишлаш тезлигини ошириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва қарор қабул қилиш жараёнларини оптималлаштиришга хизмат қилади.
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.23194739 Open-access PDF