Пастки жағ жароҳатларидан кейинги пастки альвеоляр нерв шикастланишларини комплекс даволашнинг клиник-нейрофизиологик асослари
Нурмаматзода О.А., Ҳайдаров Н.Қ., Абдуллаева М.Б. et al. · Integrative dentistry and maxillofacial surgery · 2026
Мақола пастки жағ жароҳатларидан кейин пастки альвеоляр нерв (ПАН) зарарланишини даволашда комплекс ёндашув самарадорлигини баҳолашга бағишланган. Тадқиқотда 100 нафар бемор (асосий ва солиштирма гуруҳлар) ҳамда 20 нафар соғлом шахс иштирок этди. Клиник, функционал ва нейрофизиологик баҳолаш усуллари (VAS, сезгирлик тестлари, ЭНМГ) қўлланилди. Натижаларга кўра, асосий гуруҳда оғриқ сезиларли камайиб, сезги функцияси ва нерв ўтказувчанлиги деярли нормагача тикланди. Солиштирма гуруҳда ижобий динамика кузатилган бўлса-да, у камроқ даражада намоён бўлди. Хулоса қилиб, комплекс даволаш усули ПАН зарарланишида юқори самарадорликка эга бўлиб, клиник ва нейрофизиологик кўрсаткичларнинг барқарор яхшиланишини таъминлайди.
Cited by 0 works. doi:10.57231/j.idmfs.2026.5.3.010 Open-access PDF