ГЛОБАЛ МОЛИЯВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАР ВА УЛАРНИНГ ХАЛҚАРО МОЛИЯ ТИЗИМИ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
Ж Х Атаниязов · Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research) · 2024
Мақолада глобал молия бозорларида содир бўлган ўзгаришлар, жаҳонмолия тизимини ислоҳ қилиш жараёнлари ҳамда глобал номутаносибликларнинг асосийсабаблари тадқиқ этилган. Шунга мувофиқ, биринчидан, ҳозирги даврда жаҳон молиятизимида шаклланган тенденциялар, иккинчидан, глобал молия бозори конъюнктурасидагитебранишлар натижасида жаҳон молия тизими учун юзага келган муаммолар ўрганилган.Шунингдек, глобал молиявий архитектурадаги ўзгаришларнинг ривожланган варивожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг салбий оқибатлариниолдини олиш борасида қўлланилаётган чора-тадбирлар ёритилган. Мазкур жараёндарақамлаштириш жараёнларининг жаҳон молия тизимига таъсири, жумладан молиявийвоситачиликнинг анъанавий ва янги шакллари ўртасидаги рақобатлашувнинг кучайиши,хусусий рақамли валюталар ва крипто-активларнинг пайдо бўлиши ҳамда кенг тарқалишибилан боғлиқ жараёнларни тадқиқ этиш ва шу асосда истиқболли йўналишларнибелгилаш долзарб масала ҳисобланади. Бу борада хорижий мамлакатларда молия тизимибарқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ сўнгги тенденцияларни, иқтисодий инқироз ёкирецессия шароитида иқтисодий ўсишни рағбатлантириш усулларини, қарз муаммосиниолдини олиш борасидаги таъсирчан чора-тадбирларни тавсифлаш тадқиқотнинг асосиййўналишлари ҳисобланади. Шу боисдан глобал молиявий тенденцияларнинг халқаро молиятизимига таъсирини тадқиқ этиш асосида илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишгаэътибор қаратилди.
Cited by 0 works. doi:10.5281/zenodo.23273182